1973-йилдан бери энг мўътабар асарлардан энг муҳим маълумотларни саралаб, нашр этиб келаётган «Fazilet Takvimi», илмий ҳайъат тасҳиҳидан ўтгангандан сўнг ўқувчиларга тақдим этилади.
Бизнинг мақсадимиз – мусулмонларнинг намоз ва рўзаларини ўз вақтида адо этишларини таъминлаш, абадий ҳаётларини барбод қиладиган хавфдан сақланишлари учун керакли, фойдали маълумотларни бериб боришдир.
Асрлар давомида Ислом уламолари ва астрономлари фойдаланган тамойиллар асосида намоз вақтларини ҳисоблаб; бутун дунёга манзур бўладиган муҳим хизматни етказиш ҳаракатидамиз. 2019 йилдан бошлаб 205 мамлакатнинг 4050 шаҳрида бугунги технологик имкониятлардан ҳам унумли фойдаланган ҳолда намоз вақтларини жуда катта аҳамият билан ҳисоблаб келмоқдамиз.
Кўп йиллар давомида миллионлаб уйларнинг деворларини безаб келаётган тақвимимиз, яна ҳам кўпроқ кишилар фойдалана олиши учун, девор тақвими, китоб шаклидаги муқовали тақвим ва ниҳоят мобил илова тақвими каби турли хил кўринишда омма эътиборига ҳавола этилмоқда.
Аҳли Суннат уламоларининг мўътабар асарларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган «Fazilet Takvimi», миллионлаб мусулмонлар учун ҳаёт раҳбари бўлиб қолмоқда.